Bithumb криптобиржаси хатолик туфайли мижозларга 44 миллиард долларлик биткоин ўтказди
ASTANA. Kazinform — Жанубий Кореянинг Bithumb криптобиржаси мижозларга хатолик тўфайли тахминан 44 миллиард долларлик биткоин ўтказди, деб хабар беради BILD.
Сеулда жойлашган компания бу ҳақда хабар бериб, ҳодиса реклама акцияси вақтида содир бўлганини ва бу хакерлик ҳужуми ёки хавфсизликдаги заифликлар билан боғлиқ эмаслигини маълум қилди.
Биржа маълумотларига кўра, 695 та мижознинг ҳар бири 2000 вон (тахминан 1,37 доллар) миқдорида бонус олиши режалаштирилган эди.
Бироқ, уларга камида 2000 та биткоин ўтказилди. Кўпгина олувчилар дарҳол криптовалютани сотишни бошладилар, бу бозорда тўсатдан реакцияга сабаб бўлди ва биткоин нархининг қисқа вақт ичида 17% га пасайишига олиб келди.
Bithumb воқеа учун узр сўради ва хато тарқатилган 620 000 та биткоиннинг 99,7% ни қайтаришга муваффақ бўлганини айтди.
Bithumb - Жанубий Кореядаги энг йирик биржалардан бири бўлиб, савдо ҳажми бўйича фақат Upbitдан кейин иккинчи ўринда туради.