23:35, 08 Июль 2022 | GMT +5
Бишкекдаги этнокарнавалда тўрт давлатдан 500 дан ортиқ бола иштирок этди
BISHKEK. КАBAR-Кazinform – Бишкекда Тоғлар экотизимларини муҳофаза қилиш ва иқлим барқарорлигини таъминлаш йилига бағишланган тадбирлар доирасида «Иссиқкўл дўстларни жамлайди» халқаро этнокарнавали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Кabarга таяниб хабар беради.
Тадбирда Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг барча вилоятларидан 500 нафардан ортиқ болалар ва вакиллар иштирок этди.
Иштирокчилар «Ала-Тоо» кинотеатридан бошлаб, сўнгра колонна Чуй проспекти бўйлаб Шопоковга йўл олди ва Ғалаба майдонида якунланди. У ерда иштирокчилар Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун «Мангу олов» пойига гул қўйдилар.
Сўнгра тадбир «Ала-Тоо» ресторанининг амфитеатрида бўлиб ўтди, шундан сўнг карнавал Иссиқкўлда давом этади.
Карнавал ташкилотчилари – Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ҳамда «Балажан» республика эстетик тарбия ўқув-услубий маркази пойтахт ҳокимлиги кўмагида.
Халқаро этнокарнавал 12 июлга қадар давом этади.
Фото: kabar.kg