Бишкекда Миллий шахмат академияси очилди

ASTANA. Kazinform - Миллий шахмат академияси халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлайди ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлайди, деб хабар беради Кабар.

Национальную академию шахмат открыли в Бишкеке
Фото: Кабар

Академиянинг очилиш маросимида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси - Президент маъмурияти раҳбари Адилбек Қасималиев иштирок этди.

Янги ташкилот ёш шахматчиларни тайёрлаш ва ўқитиш, машғулотлар ва мусобақалар ўтказиш учун платформа бўлади. Академиянинг асосий вазифаларидан бири халқаро даражадаги спортчиларни тизимли равишда тайёрлаш, шунингдек, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдир.

Маросим давомида Адилбек Қасималиев ёш спортчиларни тайёрлаш учун яратилган шароитлар билан танишди ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда Қирғизистондаги 500 та мактабда 3-5 синф ўқувчилари учун "Мактабларда шахмат" лойиҳаси синов режимида амалга оширилмоқда.

«Бугун Миллий шахмат академияси ўз ишини бошлади. Ишончим комилки, у иқтидорли шахматчиларни тайёрлаш учун муҳим марказга айланади ва Қирғизистонни халқаро майдонда муносиб намоён эта оладиган янги авлод спортчиларини шакллантиришга ҳисса қўшади», — деди Адилбек Қасималиев.

Национальную академию шахмат открыли в Бишкеке
Фото: Кабар

Миллий шахмат академиясини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров шу йил 4 сентябрда имзолади.

Национальную академию шахмат открыли в Бишкеке
Фото: Кабар