Биржада доллар яна 6 тенгега қимматлашди

ALMATY. Kazinform – Доллар тангага нисбатан қимматлашди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Биржада доллар яна 6 тенгега қимматлашди

KASE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 5,53 тенгега қимматлашди.

Бир АҚШ долларининг ўртача курси 472,56 тенгени ташкил этмоқда.

Миллий банкнинг 1 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 466,31 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 475,50 тенгени, сотиб олиши эса 478,67 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда эса тегишинча 474,82 ва 478,64 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова