Биржада доллар 7 тенгега қимматлашди

None
None
ALMATY. Kazinform – АҚШ долларининг тенгега нисбатан курси қимматлашди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кундузги савдо якунларига кўра, доллар курси 7,16 тенгега қимматлашди.

АҚШ долларининг ўртача курси 466,31 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 31 мартдаги расмий курси бир доллар учун 458,20 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 470 тенгедан сотилмоқда, 474,61 тенгедан сотиб олинмоқда.

Нур-Султанда эса 1 доллар тегишинча 467,16 ва 472,35 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар