09:26, 21 Февраль 2023 | GMT +6
Бир суткада Қозоғистонда 70 кишида коронавирус аниқланди
ASTANA. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 70 кишида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
21 феврал ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 1 641 нафар (-1 476+ ва 165 КВИ-) бемор даволанмоқда, улардан 131 нафари шифохоналарда, 1 510 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:
-2 киши оғир аҳволда,
-4 киши ўта оғир аҳволда,
-1 киши сунъий нафас олиш аппаратига уланган.