11:07, 04 Ноябрь 2020 | GMT +5
Бир кунда Қозоғистонда 269 одам COVID-19 га ўхшаш пневмония билан касалланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 4 ноябрь ҳолатига кўра, COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб ёзади Kazinform coronavirus2020.kz сайтига асосланиб.

Кеча мамлакатда 269 шундай ҳолат қайд этилган, 1 одам вафот этган. Бир кунда 63 бемор соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда рўйхатдан ўтган беморлар сони - 38 281, ўлим - 405, жами 28 899 киши тикланди.