Бир кунда Қозоғистонда 11 кишида коронавирус аниқланди ва 107 киши даволаниб чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – 6 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекцияси 11 кишида ПЗР таҳлиллари билан тасдиқланди ва 107 киши ушбу инфекциядан даволаниб чиқди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

Бир кунда Қозоғистонда 11 кишида коронавирус аниқланди ва 107 киши даволаниб чиқди

Ҳудудлар бўйича:

Нур-Султан шаҳрида - 6,

Алмати шаҳрида - 3,

Алмати вилояти -1,

Қизилўрда вилоятида -1.

Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери Қозоғистонда жами 1 305 584 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Ўтган суткада 107 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 1 291 359 нафарга етди.