Бир кунда Қозоғистонда 1,7 мингга яқин киши коронавирусдан соғайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Сўнгги суткада Қозоғистонда 1691 киши коронавирус инфекциясидан соғайиб чиқди, дея хабар беради Kazinform.

Бир кунда Қозоғистонда 1,7 мингга яқин киши коронавирусдан соғайди

ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия маълумотларига кўра :

Нур-Султан шаҳрида - 950,

Алмати шаҳрида - 147,

Атирау вилоятида - 7,

Шарқий Қозоғистон вилоятида - 25,

Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 14,

Қарағанди вилоятида - 357,

Улитау вилоятида - 39,

Қизилўрда вилоятида – 69,

Манғистау вилоятида - 39,

Павлодар вилоятида - 33,

Туркистон вилоятида – 11.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда 1128 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Умуман олганда, пандемия бошланганидан буён Қозоғистонда 1 369 333 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, улардан 1 329 423 нафари соғайиб чиққан.