Биллинг тизими орқали 26,5 мингдан ортиқ шартнома тузилди

АSTANА.Кazinform – Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган биллинг тизими орқали фермерлар билан суғориш суви етказиб бериш бўйича 26,5 мингдан ортиқ шартнома тузилди.

Сув
Фото: Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги

Йил бошидан бери Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги фермерлар билан сув етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш тартибини электрон форматга ўтказиш устида иш олиб бормоқда. Бугунги кунга қадар "Қазсушар" РДК(Қазсувхўжалиги) фермерлар билан 26 527 та электрон шартнома тузди.

Улардан 10 568 таси Туркистон филиалида, 7 633 таси Жетису вилояти филиалида, 3 480 таси Жамбил филиалида ва 2 553 таси Д. Қонаев номидаги Катта Алмати канали филиалида тузилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, Қизилўрда вилоятида 979 та, Шарқий Қозоғистон вилоятида 744 та, Абай вилоятида 440 та, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 56 та ва Қарағанди вилоятида 33 та электрон шартнома тузилган. Қ. Сатпаев номидаги канал филиали эса каналлар орқали сув таъминоти учун 41 та электрон шартнома тузган.

— Вазирлик томонидан жорий этилаётган ҳисоб-китоб тизими сувдан фойдаланишни бошқаришнинг тўлиқ циклини қамраб олади. Яъни, у ариза топшириш ва шартнома тузишдан тортиб, истеъмол қилинган сувнинг ҳақиқий ҳажмини ҳисобга олиш ва тўловларни амалга оширишгача бўлган барча босқичларни бирлаштиради. Тизим маълумотлардаги бўшлиқларни бартараф этиш, маъмурий процедураларни оптималлаштириш, инсон омилининг таъсирини камайтириш, шунингдек, сув ресурсларини тақсимлаш ва сувдан фойдаланиш тўловларини ҳисоблашда шаффофлик ва адолатни таъминлаш имконини беради, — деди Сув ресурслари ва ирригация вазири биринчи ўринбосари Нурлан Алдамжаров.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ёзги сув режими бўйича келишиб олдилар.