Билимли одамларга сунъий интеллект керак эмас - эксперт

ASTANА. Кazinform — Сунъий интеллектдан мажбуран фойдаланиш керак, деган қоида йўқ. Бу ҳақда IТ-мутахассис Тимур Бектур Кazinform агентлигининг BIZDIÑ ORTA подкастида айтиб ўтди.

Тимур Бектур
Фото: видеодан кадр

— Янги технологиялар пайдо бўлганда, мен уларни ўрганишга интиламан. Лекин технологияни секин ўзлаштириш тўғри кўринади. Агар инсон ўз ҳаётидан мамнун бўлса, у ўз ишини смартфон ёки ChatGPT ёрдамисиз бажара олса, у ҳолда сунъий интеллектга мурожаат қилиши шарт эмас. Агар ишингиз сизни "сунъий интеллектдан албатта фойдаланишга" мажбур қилмаса, ўз малакангиз ва билимингиздан фойдаланиб олдинга интишингиз мумкин, тўғрими?! Бу борада мажбуран фойдаланиш керак, деган қоида йўқ, — деди Т.Бектур.

Унинг сўзларига кўра, етарлича қобилиятга эга ва доимий равишда ўз билимини ошириб борувчи одамларни ChatGPT дан фойдаланишга мажбурламаслик керак.

— Бироқ, сунъий интеллектдан фойдаланадиганлар ҳам бор. Биз шуни тушунамизки, бу одамлар вақтни тежаш учун фойдаланмоқда, — деди IТ-мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон таълим тизимига сунъий интеллектни жорий этиш бўйича миллий моделни тасдиқлади.

Сўнгги хабарлар