Биатлон бўйича Жаҳон кубоги: спринтда қозоғистонликлардан кимлар иштирок этади

ASTANА. Каzinform – Бугун Оберхоф шаҳрида (Германия) биатлон бўйича Жаҳон кубоги босқичи бошланади.

биатлон
Фото: МОҚ

Миллий олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, спринт мусобақанинг биринчи кунида бўлиб ўтади.

Эркаклар ўртасида Қозоғистон шарафини Александр Мухин, Владислав Киреев ва Асет Дуйсенов ҳимоя қилади. Бошланиши — Астана вақти билан соат 15:30 да.

Аёллар ўртасида Дарья Климина, Айша Рақишева ва Полина Егорова қатнашади. Аёллар спринти Астана вақти билан соат 18:15 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ербол Хамитов пара биатлон бўйича Жаҳон кубоги босқичида ғалаба қозонганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар