Бейбит Жуқаев Мексикадаги турнирда ғалаба қозонди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 353-ракеткаси Бейбит Жуқаев Сан-Луис Потоси (Мексика) челленжер турнирининг иккинчи босқичига чиқди.
Ақтау теннис мактаби битирувчиси биринчи раундда дунёда 491-ўринда турган франциялик Робин Катри билан тўқнаш келди.
Биринчи сетда рақиблар брейк алмашгандан сўнг, Жуқаев тай-брейкда катта маҳорат кўрсатди - 7:6 (9:7).
Иккинчи сетда Катри яққол устунликни кўрсатди - 6:1.
Ҳал қилувчи учинчи сетда Бейбит ғалаба қозонди - 6:4.
Икки соат 20 дақиқа давом этган баҳсда Жуқаев 10 та брейк-пойнтдан тўрттасидан, шунингдек, 6 та эйсдан фойдаланди. Катри 11 та эйс, 6 та брейк (9 та брейк-пойнт) билан ажралиб турди.
Бейбит Жуқаев чорак финалга чиқиш учун дунёда 387-ўринда турган канадалик Ден Мартин билан рақобатлашади.