Бейбит Жуқаев Алмати турнирида илк ғалабасини қўлга киритди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 213-ракеткаси Бейбит Жуқаев Алмати АТP 250 турнирини ғалаба билан бошлади.
Б.Жуқаев илк учрашувини дунё рейтингида 245-ўринни эгаллаб турган ливанлик Бенжамин Ҳассанга қарши ўтказди.
Саралаш баҳсларида ливанлик теннисчи яна бир қозоғистонлик Денис Евсеевни мусобақадан чиқариб юборди.
Бу сафар Бейбит жавоб қайтарди - 6:4, 6:1.
Бир соату беш дақиқа давом этган мусобақада Жуқаев саккизта эйс билан бирга саккизта брейк-пойнтдан учтасини ишлатди. Ҳассан 1 эйсдан ошиб кета олмади.
Бейбит Жуқаев дунёнинг 25-ракеткаси, чехиялик Томаш Махач ёки рейтингда 192-ўринни эгаллаб турган ҳамюрти Тимофей Скатов билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарина Дияс жаҳон рейтингида ўз ўрнини яхшилагани ҳақида ёзган эдик.