Бейбит Жуқаев АҚШда навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 195-ракеткаси Бейбит Жуқаев Ноксвилл (АҚШ) челленжер турнирининг иккинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистонлик теннисчи жаҳоннинг 165-ракеткаси, ушбу мусобақанинг 6-ракеткаси франциялик Титуан Дрог билан илк учрашувини муваффақиятли ўтказди.
Бир соат 10 дақиқа давом этган баҳсда Бейбит 6:4, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Мусобақа давомида у 2 та эйс амалга оширди ва 13 та брейк-пойнтдан 5 тасидан фойдаланди. Рақиб 3 эйс, 1 брейк (4 брейк-пойнт) билан чекланди.
Бейбит Жуқаев чорак финалга чиқиш учун дунё рейтингида 497-ўринни эгаллаб турган америкалик Нишеш Басаваредди билан куч синашади.
Шу тариқа, Б.Жуқаев ўтган ҳафтада ғалаба қозонган Шарлотсвилл челленжер мусобақасидаги ўйинларни қўшиб ҳисоблаганда қаторасига олтинчи бор ғалаба қозонди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ