Байрам статистикаси: Ўзбекистонда болалар сони қанча

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 11 630 879 нафарни ташкил этган.

болалар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Шундан:

  • Ўғил болалар – 6 030 736 нафар
  • Қиз болалар – 5 600 143 нафар

Миллий статистика қўмитаси жамоаси Ўзбекистондаги барча болажонларни 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан самимий муборакбод этади. Эртанги кун эгалари бўлган ўғил-қизларимиз доимо соғ-саломат бўлсин!

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 191 086 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.