“Барс” Минскнинг “Динамо” жамоаси устидан ғалаба қозонди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистоннинг “Барс” жамоаси қитъа хоккей лигасида навбатдаги ўйинини Астанада Беларуснинг “Динамо” (Минск) жамоасига қарши ўтказди.

хоккей
Фото: hcbarys.kz

Ўйиннинг 18-дақиқасида “Динамо” аъзоси Крис Тирни ҳисобни очди. Биринчи бўлимда пойтахтликлар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишди. Бироқ, уларга аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлимда иккала жамоада ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Натижада 34-дақиқада Алихан Умирбеков жамоадоши Алихан Асетовдан узатма олиб, бу имкониятни голга айлантирди.

59-дақиқада эса “Барс”дан Кирилл Панюков рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Шу тариқа Астана клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди. Бу жамоанинг бош мураббий Ғалим Мамбеталиев бошчилигидаги илк ғалабаси бўлди.

Энди Астана клуби навбатдаги ўйинини 23 октябрь куни Россияда "Сибирь" (Новосибирь) жамоасига қарши ўтказади.

Сўнгги хабарлар