Барчамизнинг мақсадимиз тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш – Қасим-Жомарт Тоқаев

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев бугун пойтахтда бўлиб ўтган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди якунлари чоғида жаҳон даражасидаги маънавият етакчиларига миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоқ замини икки кун давомида турли маданиятларнинг конструктив мулоқоти жойига айланди. Бутун дунёдан нуфузли дин пешволари бир том остида тўпланишди. Сиз бутун инсониятнинг саъй-ҳаракатларини умумий манфаатлар йўлида сафарбар этиш учун бутун дунёдан келасиз. Бунинг ўзи конфессиялараро тотувлик ва ҳамкорлик қанчалик муҳим эканини кўрсатади. Аслида барчамизнинг мақсадимиз бир. Бу цивилизациялар уйғунлигини ўрнатиш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдир», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари съездда кўплаб жиддий фикр ва мулоҳазалар билдирилганини таъкидлади.

«Буларнинг барчаси баркамол дунё яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизга ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман. Коллегиал йиғилишга махсус ташриф буюрган жаҳон миқёсидаги маънавият етакчиларидан жуда миннатдорман. Ташаббусимизни қўллаб-қувватлаган сиёсатчилар ва халқаро ташкилотлар вакилларига ҳам самимий миннатдорлик билдираман», - деди Президент.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар