Бангладеш пойтахтидаги портлашда 14 киши ҳалок бўлди
Портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 140 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилган.
The Daily Star газетасининг ёзишича, ҳозирда воқеа жойида 11 ёнғин ўчириш гуруҳи ишламоқда. Портлаш натижасида яқин атрофдаги 5 ва 7 қаватли турар-жой бинолари шикастланган. Касалхонага ётқизилган одамларнинг аҳволи ҳақида маълумот йўқ.
Портлаш жамоат транспорти хизмати кўрсатувчи давлат муассасаси автобус бекати яқинида содир бўлган. Ҳозирча ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
ТАСС агентлигининг хабар беришича, Дакка полиция департаменти портлаш сабабларини ўрганмоқда. Ва агентлик мухбири билан суҳбатлашган воқеа гувоҳининг айтишича, портлаш Siddique Bazar номли гавжум бозор биносида содир бўлган. Жароҳатланганлар Дакка тиббиёт коллежи касалхонасига ётқизилган. Бино ичида бир нечта дўконлар мавжуд. Портлаш бинонинг пастки икки қаватига ва яқин атрофдаги автомобилларга жиддий зарар етказган.
Фото: tass.ru