Азор ороллари яқинида 4000 та машина бўлган кема чўкиб кетди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Португалиянинг Азор ороллари яқинида 16 феврал куни ёниб кетган автомобилларнинг катта партиясини олиб кетаётган Фелисити Эйс кемаси кеча чўкиб кетди. Бу ҳақда Kazinform Bloombergга таяниб хабар беради.

Компания вакили, кема операторининг айтишича, Фелисити Эйснинг сув босиши кутилмаган бўлган ва ёнғин бир ҳафтадан ортиқ давом этган.

Marine Trafficпортали маълумотларига кўра, Германиянинг Эмден портидан 10 феврал куни йўлга чиққан кеманинг охирги манзили Дэвисвилл (Род-Айленд, АҚШ) порти бўлган. Ёнғин 16 феврал куни Атлантика океанида Азор оролларининг бир қисми бўлган Фаял ороли яқинида содир бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди. Португалия денгиз флоти ўша куни 22 экипаж аъзосини эвакуация қилди.

Азор оролларидаги порт расмийларининг Reuters агентлигига айтишича, ўт ўчирувчилар ёнғинни фақат Фелисити Эйс ташқарисида ўчиришга ҳаракат қилган. Ёқилғи бакларининг портлаши эҳтимоли дадил ҳаракат қилишига тўсқинлик қилди.

Айтмоқчи, Felicity Ace бортида Porsche, Audi ва Bentley каби брендларнинг 4000 га яқин автомобиллари юкланган.


Фото: Reuters


Сўнгги хабарлар
telegram