Азиада-2026: Абдурашид Абдуллаев кумуш медали совриндори бўлди

ASTANA. Kazinform — Японияда бўлиб ўтаётган ХХ ёзги Осиё ўйинларида қозоғистонлик спортчи Абдурашид Абдуллаев кумуш медални қўлга киритди.

Азиада-2026: Абдурашид Абдуллаев ел қоржынына күміс медаль салды
Фото: ҰОК

Юртдошимиз эркаклар ўртасида ушу-санда спорт турининг 75 килограмм вазн тоифасида иштирок этди.

Финал баҳсида Абдурашид Абдуллаев эронлик спортчи Мусави Соҳейл билан куч синашди.

Икки раунд якунларига кўра, юртдошимиз рақибига мағлуб бўлиб, кумуш медаль билан кифояланди.

Айни пайтда Қозоғистон терма жамоаси 7 та олтин, 5 та кумуш ва 8 та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринда боряпти.

Аввал хабар берганимиздек, бугун Осиё ўйинларида бокс мусобақалари бошланди. Қозоғистон терма жамоаси спортчилари 11 та вазн тоифасида рингга чиқиб, медаллар учун кураш олиб боради.