Айова штатидаги мактабда отишма: бир киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди

Полиция расмийлари пайшанба куни кечқурун ўша мактабнинг 17 ёшли ўқувчиси Дилан Батлер таътилдан кейинги биринчи куни эрталаб мактабда ўт очганини эълон қилди.
У насосли милтиқ ва тўппонча билан қуролланган эди. Полициянинг айтишича, у ўзини ўзи отган.
Мактаб биносидан қўлбола усулда тайёрланган портловчи қурилма ҳам топилган. У сапёрлар томонидан зарарсизлантирилди.
Полиция воқеа жойига 7 дақиқада етиб келди. Кейинроқ полицияга FBI агентлари ва махсус аксилтеррор бўлинмаси ходимлари қўшилди.
Отишма эрталаб соат саккиз яримда, дарслар ҳали бошланмаган ва мактаб биносида нисбатан кам сонли ўқувчилар бўлган пайтда бошланган.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, воқеадан кейин келган кўплаб мактаб ўқувчилари уйларига жўнатилган.
Perry High School Перри шаҳрида жойлашган бўлиб, аҳолиси атиги 8 минг кишидан ошади, штат пойтахти Де-Мойн шаҳридан шимоли-ғарбда жойлашган. Бу жами 1785 ўқувчига эга бўлган маҳаллий жамоат мактаблари тармоғининг бир қисмидир.