17:28, 15 Март 2022 | GMT +5
Айни пайтда Қозоғистонда доллар курси 520 тенге
ALMATY. Kazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси яна кўтарилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

KASE фонд биржасидаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 0,45 тенгега ошди.
Бир АҚШ долларининг ўртача курси 512,19 тенгени ташкил этмоқда.
Миллий банкнинг 15 мартдаги расмий курси бўйича 1 доллар 511,71 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 515 тенге, сотиб олиш 520 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда эса тегишинча 518 ва 520 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова