Айни пайтда Қозоғистонда 100 та республика аҳамиятига молик йўл участкалари таъмирланмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Айни пайтда Қозоғистонда жами 7 минг километрдан ортиқ республика аҳамиятига молик автомобил йўллари таъмирланиб, янгиланмоқда. Бу ҳақда «ҚазАвтоЖол» компанияси бош муҳандиси Талғат Смағулов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
«Бугунги кунда 7 минг километрдан ортиқ йўл жадал таъмирланмоқда. Улар орасида 4 минг километр йўл модернизация қилиниб, қарийб 4 минг километри таъмирлаш ишлари билан қопланган»

, — деди Талғат Смағулов пойтахтда ўтказилган брифинг чоғида.

Унинг маълумотларига кўра, республика аҳамиятига молик автомобил йўлларининг умумий узунлиги 25 минг километрни ташкил этади.

«Умуман олганда, мамлакатимизда республика аҳамиятига молик 100 га яқин автомобил йўл участкаларида таъмирлаш ишлари режалаштирилган»

, – дейди Талғат Смағулов.


Сўнгги хабарлар