Айни дамда Қозоғистонда 3044 киши коронавирусдан даволанмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 3044 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 74 нафар чақалоқ ҳам бор, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.
None
None

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 1950 бемор касалхонага ётқизилган. 1094 киши амбулатория шароитида даволанмоқда.

«Умуман, 84 кишининг аҳволи оғир. Шундан 13 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 11 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар