Australian Open: Елена Рибакина "Катта дубулға" турнирини ғалаба билан бошлади
ASTANA. КAZINFORM - Қозоғистоннинг биринчи, жаҳоннинг 3-ракеткаси Елена Рибакина Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи босқичига йўл олди.Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада кучли рақибга дуч келди.
Бир пайтлар жаҳон рейтингида пешқадам бўлган, ҳозирда эса рейтингда 38-ўринни эгаллаб турган чехиялик 31 ёшли тажрибали Каролина Плишкова осонликча чақиладиган ёнғоқ эмас.
Бунгача рақиблар уч марта тўқнаш келишган ва уларнинг барчасида Е.Рибакина ғалаба қозонган.
2020 йилда Дубайда 7:6 (7:1), 6:3, 2022 йилда Мексиканинг Гвадалаҳара шаҳрида 7:6 (7:5), 6:2 ва ўтган йили яна Дубайда 6:4, 6:2.
Аммо бу иккиси “Катта дубулға” турнирида илк бор ўзаро тўқнаш келишмоқда ва бунинг аҳамияти катта.
Биринчи партияда Каролина брейк ишлади, 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди, аммо Елена ҳисобни тенглаштира олди.
Ҳаттоки тай-брейкда ҳам чехиялик спортчи 6:3 ҳисобида олдинга чиқиб олди ва тўртта сетболни фойдалана олмади. Е.Рибакина кетма-кет бешта тўпни ўз фойдасига ҳал қилди — 7:6 (8:6).
Иккинчи сетда ҳисоб 1:1 бўлганида қозоғистонлик теннисчи брейк билан олдинга ўтди — 2:1. Ниҳоят тўпни учрашувга берганида ҳам ўз имкониятини қўлдан бой бермади — 6:4.
Бир соат 32 дақиқа давом этган мусобақада Елена 6 та эйс амалга оширди ва 8 та брейк-пойнтдан иккитасини ўтказиб фойдаланди. К.Плишкова 4 та эйс, 1 брейк билан ажралиб турди.
Иккинчи босқичда Елена Рибакина дунё рейтингида 57-ўринни эгаллаб турган россиялик Анна Блинкова билан куч синашади.
У рейтингда ўзидан бир поғона юқори бўлган испаниялик Кристина Бучани — 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.