Australian Open: Амир Омарханов ўсмирлар ўртасида учинчи босқичга чиқди

MELBÝRN. КАZINFORM — Қозоғистонлик Амир Омарханов ўсмирлар ўртасидаги Австралия очиқ чемпионатининг учинчи босқичига чиқди.

Амир Омарханов
Фото: ktf.kz

Мусобақанинг 1-ракеткаси италиялик Федерико Чинани мағлубиятга учратиб, илк учрашувда сенсацияга эришган 16 ёшли қозоғистонлик теннисчи иккинчи босқичда британиялик Виктор Фридрихга қарши кортга чиқди.

Биринчи партияда Буюк Британия вакили 6:3 ҳисобида устунлик қилишди.

Аммо Амир иккинчи сетда тай-брейкда муваффақиятли ўйнади — 7:6 (8:6).

Ҳал қилувчи учинчи сетда А.Омарханов 5:3 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

Ниҳоят, у учрашувни навбатдаги брейк билан якунлади — 6:3.

Баҳс 2 соат 13 дақиқа давом этди.

Қарағанди теннис мактаби вакили чорак финалга чиқиш учун турнирнинг 14-ракеткаси жанубий кореялик Хён Ким билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар