Aтираулик 3 нафар каратэчи жаҳон чемпиони бўлди
Вилоят спорт ва жисмоний тарбия бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 5-7 ноябр кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида каратэ-дошотокан бўйича ХI жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
«Жаҳон чемпионатида 30 га яқин давлатдан 2000 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Ушбу мусобақада Ерикқали Қойшекенов бошчилигидаги Aтирау вилояти спортчилари илк бор куч синашди. Нефтли ҳудуд каратэчилари 3 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритди. 16-17 ёшлилар ўртасида Бекзат Саинов (61 кг), Манас Темирханов (67 кг) ва Венера Турғанова жаҳон чемпиони бўлди», — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, аёллар ўртасида ката дастурида иштирок этган Венера Турғанова - кумуш, Гулназ Ўсербай (14-15 ёш), Aлина Ўсербай (12-13 ёш) ва Зарина Aсқарқизи (14-15 ёш) бронза медалига сазовор бўлди.