Атирау нефтни қайта ишлаш заводининг 700 ходими коронавирусга қарши эмланди
Компания матбуот хизматининг хабар беришича, корхоналар ва пудратчиларнинг 700 дан ортиқ ходими «Спутник V» препарати билан эмланган. Бу компания ходимларининг тахминан 30%ини ташкил қилади. 160 нафар ходим вакцинанинг иккинчи компонентини олди.
«Мен ҳар доим ишдаман. Мен компаниянинг муҳандис-техник ходимлари, пудрат ташкилотлари ходимлари билан яқин ҳамкорлик қиламан. Шунинг учун мен COVID-19га қарши эмландим. Фақатгина оммавий эмлаш хавфли вирус тарқалишини тўхтатади. Умид қиламанки, эмлаш бизнинг яқинларимизнинг соғлиғи ва хавфсизлиги ҳақида қайғурмасдан нормал жадвалга қайтишимизга ёрдам беради», - деди нефтни чуқур қайта ишлаш заводи раҳбари Абат Абулхаиров.
Тугаётган ҳафта якунига кўра, Атирау вилоятида эмланганлар сони 44 мингдан ошган.
Муаллиф: Бек Мустафа