19:11, 07 Апрель 2023 | GMT +6
Астанага Осиёнинг 24 давлатидан 300 нафар курашчи келяпти
ASTANА. Кazinform – 9-14 апрель кунлари Астана шаҳрида юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича 36-Осиё чемпионатида қитъанинг 24 давлатидан 300 нафардан ортиқ курашчи иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Бу ҳақда марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Маданият ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси ўринбосари Айгул Бектенова маълум қилди.
«9-14 апрель кунлари Астана шаҳридаги Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройида кураш бўйича 36-Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Осиё қитъасининг 24 давлатидан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Улардан 7 нафари Олимпия ўйинлари совриндори, 5 нафари жаҳон чемпионати совриндорларидир. Шу боисдан ҳам шиддатли кураш бўлади. Аслида бу Осиё чемпионати, лицензия турнири эмас. Лекин бу Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионати олдидан асосий мусобақалардан бири ҳисобланади», — деди қўмита вакили.
Фото: sports.kz
Муаллиф: Есимжан Нақтибай