Астанадан Хитойга янги ҳаво йўналиши очилади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Транспорт вазирлиги парвозлар географиясини кенгайтириш ва мавжуд йўналишларда парвозлар сонини кўпайтириш устида доимий иш олиб бормоқда.

самолёт
Фото: freepik

Шу муносабат билан, жорий йил 2 июндан бошлаб Қозоғистоннинг «Air Astana» авиакомпанияси Хитойга янги авиақатновни - Астана - Гуанчжоу йўналишини очишни режалаштирмоқда.

Фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра, парвозлар ҳафтасига икки марта «Airbus A321LR» самолётларида амалга оширилади.

Ушбу авиақатновнинг очилиши икки мамлакат ўртасидаги савдо, иқтисодий, бизнес ва туризм ҳамкорлигини янада ривожлантиришга ҳисса қўшишдир. 

Эслатиб ўтамиз, июнь ва сентябрь ойлари оралиғида Астана ва Алматидан Кипрнинг жанубий қирғоғидаги Ларнака шаҳрига мунтазам рейслар очилади.

2026 йилда Қозоғистон ичидаги рейслар сони кўпаяди. Бу ҳақда Парламент Мажилиси ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси йиғилишида Транспорт вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Салтанат Томпиева маълум қилди.

Сўнгги хабарлар