Астанадаги халқаро форумда 34 давлатдан келган волонтёрлар учрашди

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида волонтёрларнинг халқаро форуми бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири ўринбосари Данияр Қадировнинг сўзларига кўра, форумга волонтёрлардан ташқари 50 га яқин хорижлик маърузачилар келган.

«Бугун ва эртага давом этадиган форумда 34 давлатдан 140 дан ортиқ волонтёрлар иштирок этади. Бундан ташқари, 50 нафар хорижий маърузачилар етиб келди. Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан волонтёрлар ҳам етиб келди. Тадбирда жами 400 дан ортиқ иштирокчи қатнашади. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилни волонтёрлар йили деб эълон қилди. Шу боис Марказий Осиё волонтёрлар форуми ўтказилган. Бугун Халқаро волонтёрлар форуми бўлиб ўтяпти», - деди Данияр Қадиров журналистларга берган интервьюсида.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, форумда волонтёрлар ҳаракатининг халқаро миқёсдаги долзарб масалалари муҳокама этилади.

«Асосий мақсад – волонтёрлар ҳаракати йўналишида бошқа давлатлар билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш, ахборот ва тажриба алмашиш, халқаро миқёсда волонтёрлар олдида турган масалаларни биргаликда ҳал этишдан иборат», – деди Данияр Қадиров.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар