Астанадаги автотураргоҳлар масаласи муҳокама қилинди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигида Иқтисодиётни тартибга солиш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда марказий давлат органлари, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги, Молиявий мониторинг агентлиги ва бошқа идоралар раҳбарлари иштирок этди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

Иштирокчиларга «Астана шаҳрининг пуллик автотураргоҳларини яратиш, фойдаланиш ва бошқариш» лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. 2018 йилда Астана ҳокимлиги лойиҳани амалга ошириш учун «Астана автотураргоҳ макони» МЧЖ билан давлат-хусусий шериклик шартномасини имзолади.

photo

photo

Муҳокама якунлари бўйича ваколатли давлат органларига мазкур шартномани республика қонунчилиги, шу жумладан монополияга қарши тартибга солиш нормаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш топширилди.

Шу билан бирга, йиғилишда энергетика соҳасидаги айрим объектларни давлат мулкига қайтариш ва қаттиқ фойдали қазилмаларни қидириш учун қатор лицензиялар берилишининг қонунийлиги масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар
telegram