Астанада ўзбекистонлик иккита фирибгар қўлга олинди
Хабар берилганидек, пойтахт полицияси МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда 15-16 март кунлари кенг кўламли «Қидирув» тадбирини ўтказди. Тадбирнинг биринчи кунида Астана шаҳрида 8 нафар жиноятчи аниқланиб, қўлга олинди. Йўқолган 3 нафар фуқаронинг жойлашган жойи аниқланди.
Давлатлараро қидирувга берилган икки хорижликдан бири ўзбекистонлик аёлдир.
«Халқаро қидирувда бўлган 23 ёшли ўзбекистонлик қизнинг шахси аниқланди. У қариндошига унаштиргандан сўнг 21 ёшли қизни уйидан олиб кетган. Кейинроқ у қудаларидан шантаж йўли билан пул талаб қилган», — дейилади полиция хабарида.
42 ёшли Ўзбекистон фуқароси фирибгарлик қилиб, пойтахтда яшаб келган. Самарқанд шаҳрида бир кишини ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 1 миллион 400 минг сўм пулини ўзлаштирган.
Ҳозирда исм-шарифлари тилга олинган ҳар икки гумонланувчи вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига сақланмоқда. Экстрадиция масаласи ҳал қилинмоқда.