Астанада шахмат бўйича жаҳон чемпионати: 11-ўйин дуранг билан якунланди

None
ASTANA. Kazinform – Бугун Астанада шахмат бўйича 2023 йилги жаҳон чемпиони унвони учун россиялик Ян Непомняший ва хитойлик Дин Лижэнь ўртасидаги баҳс давом этди. 11-ўйинда дуранг қайд этилди, деб хабар беради Kazinform сhampionatга таяниб.

Бир ярим соатдан сўнг 39-ҳаракатда гроссмейстерлар ўйинни дуранг билан якунлади.

Учрашув тугашига учта ўйин қолди. Айни пайтда ҳисоб 6:5, россиялик шахматчи олдинда.

Регламентга кўра, жаҳон чемпиони унвони учун баҳс 14 партиядан иборат. Агар дуранг қайд этилган тақдирда 4 та ўйиндан иборат тай-брейк белгиланади. Ғолиб тай-брейкда ҳам аниқланмаса, шахматчилар блицда ўз маҳоратини намойиш этади. Кейин «ўлим партияси» бор.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель – 1 май кунлари Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтяпти. Унда россиялик Ян Непомняший (ФИДЕ) ва хитойлик Дин Лижэнь жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб боряпти.

Фото: championat.com


Сўнгги хабарлар