19:47, 04 Сентябрь 2023 | GMT +5
Астанада ШҲТ доирасидаги аксилтеррорчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform – 8 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг 40-сессияси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йил 8 сентябрь куни Қозоғистон раислигида Астана шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлигига таҳдид солувчи террористик, сепаратистик ва экстремистик ташкилотлар ва гуруҳларнинг ноқонуний фаолиятига қарши биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш билан боғлиқ қатор масалаларни муҳокама этиш режалаштирилган», — деди ҚР ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров.
Унинг сўзларига кўра, кенгаш йиғилишида ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик, бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай