Астанада олти ой ичида 15 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келди

ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 6 ойида пойтахтда 15 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда «Янги туғилган чақалоқлар ва оналар саломатлигини муҳофаза қилиш» мавзусида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

Август ойининг биринчи ҳафтасида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ, кўплаб мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирликлари, фуқаролик жамияти вакиллари кўмагида табиий кўкрак сути билан боқишнинг болалар саломатлигига афзалликларини тушунтириш мақсадида Бутунжаҳон кўкрак сути билан боқиш ҳафталиги ташкил этилди.

«Ҳафталик она сути нақадар фойдали эканлигини тушунтиришга, бу борадаги аёллар муаммосига, эмизикли болали оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланади», – деди Астана бош педиатри Дана Абельгазина.

Унга кўра, оналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳомиладорлик таътилини ўз вақтида бериш, иш бошлаганидан кейин ҳам уларга зарур шарт-шароитларни таъминлаш борасида маълумотлар тарқатилди. Астанада жорий ярим йилда 15 121 нафар бола дунёга келди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар