Астанада қиролича Елизавета ІІ номидаги ҳиёбон очилди
«Қиролича Елизавета ІІ шарафига майдоннинг тантанали очилиш маросимига хуш келибсиз! Қиролича Британия тарихида 70 йил давомида энг узоқ ҳукмронлик қилган монарх, ажойиб раҳбар, доно ҳукмдор ҳамда Британия халқининг бирлиги ва қатъияти рамзи сифатида ёдимизда қолади. Унинг шарафи, қадр-қиммати ва ажойиб ютуқлари бутун дунёдаги миллионлаб одамларни илҳомлантиради. Қозоғистонда Елизавета ІІга муносиб муҳаббат ва ҳурмат бор», — деди ҳиёбоннинг очилиш маросимида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко.
Унга кўра, пойтахтдаги гулзорлардан бирига қиролича номини бериш тўғрисида қарорни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қабул қилган.
Ушбу совға Елизавета ІІ юбилейи муносабати билан ташкил этилди.
Муаллиф: Даулет Изтилеу