Астанада инватаксилар сони ортди

ASTANA. Kazinform - Жорий йилда инватаксилар сони 30 тага кўпайди. Масалан, ўтган йили 117 та машина бўлган бўлса, ҳозир 145 тага етди. Бу ҳақда Астана ҳокими Женис Қасимбек Instagram саҳифасида ёзди.

Количество инватакси увеличили в Астане
Фото: акимат Астаны

“Бу йил инватаксилар сони қарийб 30 тага кўпайди. Масалан, ўтган йили 117 та машина бўлган бўлса, ҳозир 145 тага етди. Инватаксидаги муҳим масала - ногиронлар аравачасини ташиш учун ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларини кўпайтиришдан иборат. Бундай махсус машиналар сони 26 тага етди. Бугун Транспорт вазири Марат Қарабаев билан бундай махсус машиналарнинг афзалликлари билан танишдим”, - деб ёзади шаҳар ҳокими.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, сўнгги икки йилда инватаксилар сони икки баравар кўпайган. Инватакси ногиронлар учун тенг имкониятлар яратади. Бу уларнинг ижтимоий интеграцияси ва ҳаёт сифатига, ҳаракат эркинлигини яхшилашга таъсир қилади. Янги технология хизматлар тезлиги, изчиллиги ва самарадорлигини оширади.

“Худди шундай реабилитация марказлари тармоғини кенгайтириш, шаҳар атроф-муҳитининг қулайлиги, протез-ортопедия ёрдами, санаторий-курортда даволаниш ва бошқа ишлар бўйича ишлар олиб борилмоқда”, - деб ёзади пойтахт ҳокими.

Сўнгги хабарлар