Астанада халқаро шахмат фестивали бошланди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон пойтахтининг 25 йиллик юбилейи доирасида «Астана юлдузлари» халқаро шахмат фестивали бошланди. Тадбир қозоғистонлик таниқли спортчи, турли жаҳон чемпионатлари совриндори Динара Садуақасова бошчилигидаги Шахмат академияси томонидан ўтказиляпти, деб хабар беради Kazinform.

Фестиваль доирасида тўртта турнир ўтказилади: эркаклар ва аёллар ўртасида Қозоғистон кубоги босқичи, ҳаваскорлар беллашуви, болалар мусобақаси ва блиц ўйини.

photo

Қозоғистонлик шахматчиларга берилган ажойиб имконият шундан иборатки, улар мусобақани бемалол томоша қилишлари, тажриба орттиришлари, баъзилари эса фестивалда 20 дан ортиқ гроссмейстерлар иштирокидаги турнирлар давомида ҳам ўйнашлари мумкин.

Фестивалнинг юксак мақоми иштирокчиларнинг савиясини таъкидлайди. Америкалик шахматчи, гроссмейстер Ханс Моке Ниманн, арманистонлик гроссмейстерлар Шант Саргсян ва Мануэль Петросян Астанадаги «рейтинг фаворитлари» қаторидан жой олади. Фестивалда аёллар ўртасида амалдаги Осиё чемпиони Дивья Дешмух ҳам иштирок этяпти. Шунингдек, Ҳиндистон, Исроил, Украина, Озарбайжон ва бошқа давлатлардан ҳам кучли шахматчилар бор.

Таъсирли ва шиддатли фестиваль давомида, айниқса, болалар учун гроссмейстерлар билан ўйинлар ташкил этилади.

photo

«Астана юлдузлари»нинг ўзига хослиги ва аҳамияти «FIDE ташкилотчиси» (FIDE — миллий федерацияларни бирлаштирган халқаро шахмат федерацияси) унвонига бағишланган семинардир. Бундай тадбир Қозоғистонда илк бор ўтказилмоқда.

photo

Маърузачи – халқаро арбитр, FIDE халқаро ташкилотчиси, канадалик Вадим Ципин.

Турнирларнинг мукофот жамғармаси рекорд даражада - 40 миллион тенгени ташкил этди. Ташкилотчиларнинг фикрича, бу иштирокчилар учун қўшимча рағбатдир. Қайд этиш жоизки, ушбу сумма доирасида аёллар, шахмат фахрийлари ва болалар учун махсус совринлар тақдим этилган.


Сўнгги хабарлар
telegram