Астанада Европа Кенгаши Президентига «яшил» водород ишлаб чиқариш маркази лойиҳаси таништирилди

ASTANA. Kazinform – Ақорда қароргоҳида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишельга Манғистау вилоятида «яшил» водород ишлаб чиқариш ва тарқатиш марказини яратиш лойиҳаси тақдим этилди. Бу ҳақда Ақордага таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
None

Инвестор Svevind Group компанияси Манғистау вилоятида йилига 2 миллион тонна қувватга эга «яшил» водород ишлаб чиқариш марказини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Лойиҳада асосан экспорт ёки ички бозорда истеъмол қилиш учун қуввати кунига 255 000 куб метр сувни тузсизлантириш, 40 ГВт қувватга эга қайта тикланувчи энергия (шамол, қуёш) станцияси ва 20 ГВт қувватга эга сув электролиз заводини қуриш ва фойдаланиш кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш жараёнида қурилиш даврида 3500 га яқин, объектларни босқичма-босқич фойдаланишга топшириш жараёнида эса 1800 га яқин янги доимий иш ўринлари яратилиши мумкин. Шунингдек, Германия ва Қозоғистон олий ўқув юртлари ўртасида Манғистау вилоятида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, инвестор маблағлари ҳисобидан инфратузилма объектларини қуриш ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ижтимоий мажбуриятларни тўлаш кўзда тутилган.

Фото: t.me/bort_01

Сўнгги хабарлар