Астанада Бутунжаҳон саломатлик кунига бағишланган тадбирлар бошланди

None
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш куни ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар бошланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Жумладан, пойтахтдаги ботаника боғида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният, ҚР Маданият ва спорт вазири ўринбосари Сарсен Қуранбек, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили ва ЖССТнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари Скендер Сила «СӨЗДЕН ІСКЕ/ WALK THE TALK/ОТ СЛОВА К ДЕЛУ» шиори остида қисқа масофага югуриш акциясида иштирок этди.

Тадбирни ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари очиб, Бутунжаҳон саломатлик кунини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад — бу одамлар эътиборини саломатликни мустаҳкамлаш, дунёда хавфсизликни қўллаб-қувватлаш ҳамда фуқароларнинг соғлиғи ва фаровонлигини ҳимоя қилиш ҳуқуқларини сақлашга қаратиш эканлигини таъкидлади.

Вазир аҳолини саломатлигини мустаҳкамлаш, профилактик скрининг текширувидан ўтиш ва ўз вақтида эмлашга чақирди.

ЖССТнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари Скендер Сила мусобақа иштирокчилари олдидаги нутқида Қозоғистон Ҳукумати соғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацияларни қўллаб-қувватлаш борасида катта саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини таъкидлади.

Фото: t.me/DenMinPR


Сўнгги хабарлар
telegram