Астанада «BUSINESS TECHNOLOGY EXPO 2023» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳридаги «EXPO» халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган BUSINESS TECHNOLOGY EXPO 2023 халқаро кўргазмаси доирасида ESG-трансформация мавзусидаги «Янги Қозоғистон» бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Форумда Миллий ESG клуби етакчи аъзолари корхоналар вакиллари, вазирлик ва қўмиталар вакиллари, иштирок этиб, ўзаро фикр алмашиш имконига эга бўлдилар.

Гибрид форматда ташкил этилган форумда Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан қизиқувчилар онлайн тақдимот орқали иштирок этмоқда.

«Ушбу майдон Қозоғистон иқтисодиётининг 70 дан ортиқ етакчи корхоналарини бирлаштирган. Ўтган йили форумимиз Astana халқаро молия маркази ёнида ташкил этилган эди. Мазкур форум - бундай миқёсдаги биринчи тадбиримиздир. Янги Қозоғистон бизнеси ESG форматида ишлаши керак. Кечагина Ҳукумат такрибининг янгиланиш жараёни якунланди. Биз форумдан корхоналар янгиланган ҳукуматдан нимани кутаётганини айтиш учун фойдаланмоқчимиз. Шундай экан, экологик, ижтимоий ва очиқ корпоратив бизнес масаласи кун тартибида бўлишини истаймиз. Биз бу хабар биринчи навбатда квазидавлат сектори ва маҳаллий маъмуриятларга етиб боришини истаймиз», - деди Миллий ESG клуби раиси Айдар Қазибаев.

Форумга тақдим этилган мавзулар сессия доирасида муҳокама қилинади.

«Аввало, бизнес ESG стандартларига (ижтимоий, экологик, корпоратив шаффофлик стандартлари – таҳр.) ўтиши учун давлат нима қилиши керак, деган саволга жавоб излаяпмиз. Кейинчалик маданият, таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш орқали Янги Қозоғистон аҳолисини бахтли қилиш механизмлари муҳокама этилади. Шунингдек, бизнесни рақамлаштириш, ESG стандартларига ўтказиш масалалари ҳам. Клубимиз таркибига барча иккинчи даражали банклар, тоғ-кон саноати соҳасидаги гигант корхоналар, нефть соҳасидаги етакчи ўйинчилар, «Самруқ-Қазна» таркибига кирувчи компанияларнинг ярми киради. Айтиш мумкинки, биз бир йил ичида маҳаллий бизнесга «яшил» сармоя нима эканлигини тушунтира олдик«, - деди клуб раиси.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар