Астанада 9 давлат ҳарбий оркестрлари мусиқий шоуни тақдим этади
Фестивалда Озарбайжон, Ҳиндистон, Хитой, Покистон, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Япония Қуролли Кучларининг ҳарбий оркестрлари, шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиянинг ҳарбий оркестрлари иштирок этади.
Мудофаа вазирлиги ва Астана шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбир маданиятни ривожлантириш, тинчлик ғояларини илгари суриш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Фестиваль дастурига кўра, 6 июль куни соат 19:00 дан 22:30 гача Band Marathon ўтказилади. Есил дарёси соҳилидаги ёзги амфитеатр саҳнасида 500 га яқин созанда иштирокидаги 11 та мусиқа ансамбллари чиқиш қилади.
7 июль куни соат 21.00 да Астана шаҳрининг 5 та майдонида ҳарбий оркестрлар томонидан ярим соатлик «Перфоманс шоу»: ЭКСПО ҳудудида, «Байтерек» монументида, «Хан Шатир» савдо-кўнгилочар марказида, марказий парк ва ботаника боғида ташкил этилади.
Тадбирлар «Барис Арена» кўп мақсадли муз саройида бўлиб ўтадиган «Астана маданият карвони» гала-концерти билан якунланади (соат 12.00 бошланади, кириш бепул).
У ерда пойтахт меҳмонлари ва аҳолиси қизиқарли мусиқий ва театрлаштирилган томоша гувоҳи бўлишлари мумкин. Концертда ҳарбий, классика, халқ ва эстрада қўшиқлари янграйди. Бирлашган номерлар, оркестрлар паради, шунингдек, қурол намойишлари ташкил этилади. Бу йилнинг энг ёрқин ва эсда қоларли саҳналаридан бири бўлади.