Астана ва Улан-Батор ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов қайта тикланади

ASTANА. Кazinform – Бугун пойтахтда Қозоғистон-Мўғулистон бизнес-форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга давлат ташрифи билан келган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан Ақордадаги кенгайтирилган таркибдаги музокаралар чоғида маълум қилди.

самолёт
Фото: Мақсат Шағырбаев/Kazinform

— Бугун пойтахтимизда Қозоғистон-Мўғулистон бизнес-форуми бўлиб ўтади. Унда Мўғулистоннинг кўплаб компаниялари иштирок этишни режалаштирмоқда. Биз буни тўлиқ олқишлаймиз. Сиз кўрсатган қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдираман. Маданий ва гуманитар алоқалар икки халқ ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Биз Астана ва Улан-Батор ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни қайта тиклашга келишиб олдик. Шунингдек, таълим, маданият ва туризм соҳаларида ҳам кўп ютуқларга эришдик. Қозоғистонда ўқишни истаган мўғулистонлик ёшлар учун эшикларимиз доимо очиқ, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент яқинда Улан-Баторда бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионати ҳақида тўхталди.

— Катта турнир давомида қозоғистонлик спортчиларга кўрсатилган меҳмондўстлик учун сизга миннатдорчилик билдирамиз. Тадбир юқори савияда ташкил этилди. Маълумки, қозоғистонлик боксчилар умумий жамоавий ҳисобда 1-ўринни эгалладилар. Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётганини таъкидламоқчиман. Ишончим комилки, бугунги ташрифингиз натижалари бизнинг интеграциямизга янги туртки беради, — деди Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Мўғулистон Президентини Ақордада кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.