Астана шаҳрида шайбали хоккей бўйича ҚР Президенти кубоги турнири бўлиб ўтади

Хоккей
Фото: hcbarys.kz

ASTANА. Кazinform - 14-18 август кунлари Астана шаҳрида шайбали хоккей бўйича Қозоғистон Республикаси Президенти кубоги турнири бўлиб ўтади. Унда пойтахтнинг “Барс” жамоаси иштирок этади.

Бу йил ўн учинчи бор ўтказиладиган турнирда пойтахт жамоасидан ташқари Россиянинг “Лада” (Тольятти), “Амур” (Хабаровск) клублари ҳам иштирок этади.

Шунингдек, унда да мамлакат терма жамоаси Олимпия саралашининг якуний босқичида иштирок этиш учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Барс” йиғинининг асосий қисми Астанада ўтказилади. 15 июль куни икки томонлама шартномага эга хоккейчилар тиббий кўрикдан ўтадилар. 1 август куни эса улар сафига бир томонлама шартнома имзолаган ўйинчилар қўшилади.

Пойтахт клуби 20-25 август кунлари Россиянинг Омск шаҳрида бўлиб ўтадиган “Блинов кубоги” мавсумий турнирида иштирок этади. Улар Россиянинг “Локомотив” (Ярославль), “Сибир” (Новосибирск), “Трактор” (Челябинск) ва “Авангард” (Омск) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

26 августдан 2 сентябрга қадар Астана шаҳрида “Барс”нинг Қитъа хоккей лигасининг 2024/25 йилги мавсум олдидан тайёргарлигининг якуний босқичи бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар