Астана шаҳрида Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланди
ASTANА. Кazinform - “Астана Арена” стадионида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Биринчидан, катта экранда "Хуш келибсиз!" сўз чиқди. Шу билан бирга, Давлат байроғи кўтарилиб, Давлат мадҳияси янгради.
Тадбирнинг нуфузли меҳмонлари орасида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Халқ кенгаши Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов бор, Татаристон Раиси Рустам Минниханов, Саха Республикаси раҳбари Айсен Николаев, Мўғулистон III Президенти Намбарин Энхбаяр бор.
Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимига 20 минг томошабин йиғилди.
Кейинги икки соат ичида 3000 нафар санъаткорлар чиқиш қилади. Иштирокчилар орасида мамлакатнинг турли ҳудудларидан маданият намояндалари, Маданият ва ахборотлаштириш вазирлиги тасарруфидаги муассасалар санъаткорлари ҳам бор.
Мамлакатда Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари раислигида махсус қўмита тузилди. Бугун бошланган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари “Астана Арена” стадиони, “Қазанат” ипподроми, Ж.Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройи, “Алау” муз майдони, “Qazaqstan” енгил атлетика спорт мажмуаси, “Ақорда” спорт мажмуаси каби 6 та объектда ўтказилади.
«Қазақстан», «Қазспорт», «Хабар», «Ел арна», «Jibek Joly», «Silk Way», «Sport Plus» каналлари, Түркияның TRT AVAZ канали, Қирғисистоннинг 5 канали, халқаро «Мир», «Мир 24» каналлари, Россиянинг «Старт LIVE» канали, Татаристоннинг «ТНВ Қазан» телеканали, Ўзбекистон ва Туркманистон давлат каналлари жонли эфирда трансляция қилмоқда.
Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлигининг маълум қилишича, Бутунаҳон кўчманчилар ўйинлари тарихида бундай кенг кўламли халқаро телекўрсатув биринчи марта амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари илк бор Қирғизистонда ўтказилди.