Астана шаҳрида байрамона қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон халқи бирлиги куни муносабати билан 1, 2 ва 3 май кунлари пойтахтда байрамона қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда шаҳар маъмуриятининг расмий сайти хабар берди.

Астанада мерекелік ауыл шаруашылығы жәрмеңкесі өтеді
Фото: Астана қаласының әкімдігі

“Ярмаркада Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан келган маҳаллий фермерлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сабзавот ва мевалар, гўшт, ун ва сут маҳсулотлари, нон ва хамир овқатлар, табиий шарбатлар, мураббо ва бошқа маҳсулотларни сотиб олишлари мумкин бўлади”, — дейилади хабарда.

Астанада мерекелік ауыл шаруашылығы жәрмеңкесі өтеді
Фото: Астана қаласының әкімдігі

Тадбир 1, 2 ва 3 май кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача Keryen Joly савдо марказида бўлиб ўтади.

Ярмаркага ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ярмарка ўтказиладиган жойга 7, 11, 39, 41, 45, 53, 59, 81, 307 ва 317-автобуслар қатнайди.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги шаҳар қишлоқ хўжалиги ярмаркаси 25 ва 26 апрель кунлари пойтахтда бўлиб ўтди.