Астана шаҳрида Backstreet Boys концертига 45 давлатдан 12 минг сайёҳ келди
ASTANA. Kazinform — 21 сентябрда “Астана Арена” стадионида тарихий воқеа бўлиб ўтди. Дунёга машҳур Backstreet Boys гуруҳи пойтахтда чиқиш қилди, деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги расмий сайти.
Концертга дунёнинг 45 давлатидан, жумладан, Германия, Польша, Франция, Туркия, Финляндия, Литва, Эстония, Чехия, Сербия, Греция, Озарбайжон, Россия, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан 12 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди.

Тадбирни ташкил этувчи - “Астана Концерт” тадбирга ўзига хос бирлик ва услуб бағишлаган Total White дресс-кодини эълон қилди.
Ижтимоий тармоқларда #GetReadyWithMe тренди кенг тарқалиб, мухлислар болаликдаги кумирларини кутиб олишга қандай тайёргарлик кўраётганини кўрсатди.

Backstreet Boys концерти жаҳон юлдузларининг Астанадаги навбатдаги чиқиши эмас, балки пойтахт тарихига кирган йирик маданий воқеа бўлди. Жаҳон мусиқа тарихидаги энг муваффақиятли поп гуруҳлардан бири ҳисобланган Backstreet Boys 130 миллиондан ортиқ альбом сотган.

Астана шаҳридаги концерт уларнинг жаҳон гастролларининг бир қисми бўлди. 2025 йилда эса гуруҳ Лас-Вегасдаги машҳур The Sphere мажмуасида рекорд ўрнатди ва бир кунда 500 мингдан ортиқ чипта сотган ҳолда тарихда энг чиптаси кўп сотилган шоу бўлишига эришди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Backstreet Boys Астанага етиб келгани хақида хабар берган эдик.