Астанада Automechanika Astana 2026 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform — 10-12 июнь кунлари Астана шаҳридаги «EXPO» халқаро кўргазмалар марказида Automechanika Astana 2026 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати.
Бу - Марказий Осиёдаги автомобиль компонентлари, хизмат кўрсатиш ускуналари, логистика, мойлаш материаллари ва автомобиль кимёси соҳасидаги энг йирик саноат тадбиридир. Кўргазма халқаро савдони ривожлантириш ва Қозоғистоннинг жаҳон таъминот занжирларига интеграциялашуви учун муҳим платформа ҳисобланади.
Бу йил тадбир ўзининг 10 йиллигини нишонламоқда. Унда Германия, Франция, Хитой, Корея, Туркия ва бошқа мамлакатлардан 400 дан ортиқ компаниялар иштирок этади.
Кўргазма Messe Frankfurt GmbH халқаро компанияси томонидан ташкил этилган бўлиб, Марказий Осиёдаги расмий вакили - Business Media Central Asia (BMCA ҳисобланади.
Тадбир доирасида B2B учрашувлар, янги технологиялар тақдимотлари ва эксперт сессиялари ўтказилади.
Кўргазмага кириш бепул.